Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоятимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланмоқда

  • Qog'ozga chop etish

 Хоразм вилояти мусиқали драма театри биноси олдида карнай-сурнай садолари ҳамда анвойи гуллар билан йигит-қизлар шаҳар ва туманлардан ушбу санъат кошонасига ташриф буюрган хотин-қизларни кутиб олди.

Байрам тадбири иштирокчиларини вилоят ҳокими Ф.Эрманов самимий қутлади. 

Бугунги кунда вилоятимиз хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ҳамда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлиги алоҳида қайд этилди. 

Шуниси қувонарлики, кейинги йилларда кичик бизнес, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг сафи кенгаймоқда. Айни пайтда энг чекка қишлоқларда ҳам саноат корхоналари барпо этилиб, уларга замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилаяпти. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизларнинг кўпчилиги ўз бизнесларини бошлаб юборишлари қўллаб-қувватланмоқда. 

Президентимиз томонидан 2018 йил 2 февралда қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси таъмин-ланиб, хотин-қизлар қўмиталари ва унинг бошланғич ташкилотлари фаолияти, иш услуби янада такомиллаштирилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Айниқса, хотин-қизлар қўмитаси тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳар бир хонадонда бўлиб, хотин-қизларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, суҳбатлашмоқдалар. Мавжуд муаммолар бўлса, улар тезкорлик билан ҳал этилмоқда. 

Шунингдек, бу жараёнда тиббиёт ходимлари хонадонларда бўлиб, хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш учун тиббий кўриклар ташкил этиб, зарур муолажалар ўтказиб келмоқдалар. 


Шунингдек, вилоятимизда ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш кундалик эътиборда бўлмоқда. Фақат ўтган йилнинг ўзида кўмакка муҳтож бўлган кўплаб аёллар уй-жой, рўзғор учун зарур бўлган маиший техникалар билан таъминландилар. Бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. 

Байрам тадбирида илм-фан, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришаётган хотин-қизларнинг ютуқлари алоҳида қайд этилди. 

Байрам тадбирида кўп йиллик меҳнатлари билан эл-юртимизда ҳурматга сазовор бўлган аёлларга "Мўътабар аёл" кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. 

Тадбирда турли соҳаларда фидойи меҳнат қилаётган хотин-қизларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди. 

Байрам иштирокчиларига спектакль намойиш этилди.

Байрам тадбири Урганч шаҳридаги муҳташам "Ибодулла" тўйхонасида давом этди. 

Таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар томонидан тайёрланган мусиқали дастур даврага янада файз бағишлади.




Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 13 марта 2019 22:01
Хоразм вилояти хокимлиги ташкилий назорат гурухи рахбари Музаффар Курязовни интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортган холда ишдан олиш пайти келди, деб уйлайман!!! Сабаби xorazm.uz сайтида 7 март кунги маколага ёзган 2 та хакикат ёзилган шархимни шармандаларча ва юзсизларча учириб ташлаттирибди.Шоназар Карриев сени хали 15 мартда Хазораспдаги сайёр кабулда узим гаплашаман ва нега " оппок" булсангизлар шархни учирасизлар !? Хали бу учун жавоб берасизлар? Вилоят хокимидан жавоб кутиб коламан. Мен Курязовнинг истеъфосини талаб киламан!!!Акс холда Президентга батафсил ёзаман хаммасини...
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya