Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ФРАНЦИЯДАН УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР БИЛАН

  • Qog'ozga chop etish

Сайёҳлик мамлакатимизда сердаромад соҳа бўлибгина қолмай, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, турмуш фаровонлигини тобора оширишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Юртимизни ижтимоий- иқтисодий ривожланишида сайёҳлик соҳасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Президентимизнинг бу борада қабул қилган қатор қарорлари соҳа ривожида дастуриламал бўлмоқда.

Ҳар гал қадим шаҳримизга, шу жумладан, ўзим раҳбарлик қилаётган "Мирзабоши" меҳмонхонасига чет эллик меҳмонлар келганида кўнглимда хорижий мамлакатларга бориш фикри туғён урар эди. Айниқса, Францияга саёҳат қилишни бола-лигимдан, ёшлигимдан орзу қилар эдим. Яқинда ушбу орзуим амалга ошди. Бир гуруҳ фаол, ташаббускор аёллар билан ана шу гўзал мамлакатга сафар қилиш бахтига муяссар бўлдим. Яна ҳам қувончли ва фахрли томони шунда эдики, сафардан кўзланган асосий мақсадимиз - бу мамлакатдаги сайёҳлик мажмуаларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб, юртимизга янги инвестициялар олиб киришдан иборат эди.

Тарихдан биламизки, Франция дунёдаги маданияти, илм-фани, санъат ва адабиёти, шу билан бирга, саноати, қишлоқ хўжалиги тараққий этган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда китобларда, газета-журналларда кўп ўқиганман. Ҳужжатли ва бадиий фильмларда кўрганман. Айниқса, меҳмонхонамизга ташриф буюрган франциялик сайёҳларнинг ҳикояларини завқ билан тинглаганман. Бу мамлакатга сафаримиз давомида чиндан ҳам Франция энг гўзал мамлакатлардан бири эканлигига гувоҳ бўлдик. Дунёдаги эътироф этилган маданият ва маърифат масканларидан бири-Париж шаҳри Сена дарёси бўйида жойлашган. Ушбу шаҳарда бўлдик. Ҳавоси мўътадил, ёқимли, қиш бўлсада, атрофда яшиллик, гуллар. Қушлар парвози. Айниқса, кўпдан-кўп, сон-саноқсиз кабутарлар ён-атрофингизда, оёқларингиз остида бемалол "сайр" қилишади.

Урганч шаҳридаги "Наврўз" меҳмонхонаси директори Дилдора Отаева, шифокор Гулнора Тўйчиева, тадбиркор Авазжон опа билан бирга аэропортнинг ўзидаёқ бизни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари жуда самимий, илиқ кутиб олишди. Меҳмонхонага жойлашишимиз, саёҳат қилишимиз ва ҳар ким ўз соҳаси бўйича жойларда бўлиб тажриба ўрганишимиз учун шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб беришди. Етти кун давомида саёҳат ва хизмат юзасидаги фаолиятимизни улар билан биргаликда давом эттирдик. 

Қатор хорижий сайёҳлик фирмалари, мажмуаларида бўлиб, ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантириш борасида тажриба алмашдик. Айниқса, Люксембург саройида ажойиб ташаббускор, ишчан аёл, сенатор Наталия Гули билан учрашувимиз ниҳоятда завқли ва унутилмас бўлди. Унинг эгнидаги ўзимизнинг шоҳи - атласдан тикилган костюм, бошидаги ўзбекона аёллар заррин дўпписи диққатимизни тортди.

- Бу ўзбекона либослар мен учун жуда қадрли, табаррук, - деди Наталия хоним фахрланиб. - Буни менга Ўзбекистонга хизмат юзасидан борганимда совға қилишди. Суюниб ва фахрланиб кийиб юраман. Мана, бугун сизларни кутиб олишга ҳам кийиб чиқдим.

Бу аёл бизни Франция ҳаёти, айниқса, Париж билан яқиндан таништирди. Бир эзгу тилагини билдирди: бу йилги Наврўз байрами кунлари Ўзбекистонга яна бормоқчи эканлиги ва сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифларини амалга ошириш юзасидан шартномалар тузиш ниятида эканлигини билдирди. Шунингдек, Наталия хоним бу йил Ўзбекистонда "Франция кунлари" ўтказилишини мамнуният билан айтди. Келажакда ўзбекистонлик ҳунарманд аёлларни Францияга таклиф қилиб, зардўзлик, гиламдўзлик, каштачилик бўйича ихчам устахоналар очиш ниятида эканлигини билдирди. Шундай ташкилотчи ва ташаббускор сенатор аёл билан учрашганимиздан жуда фахрландик. Уни Хоразмга таклиф қилдик.

Сафаримиз давомида Париждаги маданий ҳаёт, аҳолининг яшаш тарзи билан танишдик. Кўчалар кенг, озода, йўл ва йўлаклар чиннидай тоза. Қаерга борманг гўзал манзараларга, гулларга, чиройли дарахтларга, қушларга кўзингиз тушади. Бир-бирига туташиб кетган қадимий иморатлар, тарихий ёдгорликлар шаҳар ҳуснига-ҳусн қўшиб турибди. Монмартр тепалиги, Сент-Шапель бутхонаси, Гранд опера театри, Вальде Грас монастири, Люксембург саройи, Сорбонна университети ва бошқа бинолар салобат билан кўзга ташланади. Париж марказида улкан бир майдон бор. Бу ерда ҳар йили халқаро савдо ярмаркаси ўтказилар экан. Дунёга донғи кетган Париждаги Эйфель минораси бизда, айниқса, ҳайрат ва ҳавас уйғотди. Баландлиги узоқ-узоқлардан кўзга ташланади. Кечалари ранг-баранг чироқлар худди камалакдек товланиб, кўрганларни маҳлиё этади. Тепасида ресторан, сайёҳларга турли буюмлар сотиладиган дўконлар бор. Дунёдаги энг катта музейлардан бири - Лувр музейида улкан маданий ва тарихий мерос билан танишдик. Бу ерда Ўзбекистон, Хоразм билан боғлиқ маълумотлар, осори-атиқалар ҳам бор экан. Гиламлар, сўзаналар, заргарлик, мискарлик буюмлари... 

Парижда, айниқса, галантерия, атир-упа саноати жуда тараққий топган. Парижда тайёрланган атирлар дунёга машҳур. Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқаришининг турли йўналишлари ривожланган. Кўчаларда троллейбуслар, трамвайлар, автобуслар, турли русумдаги енгил автомашиналар. Изи узилмайди. Бироқ, бирон жойда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ёки бирор қалтис ҳаракат кўрмадик. Метро ҳам ишлаб турибди. Улкан бозор, савдо марказлари... Одамларнинг ўзаро муносабатини, ҳурматини, хушмуома-лалигини айтинг. Бир-бирлари билан секин, мулойим, самимий гаплашишади. Газета-журналлар сотиладиган дўконлар, китоб дўконлари ҳамиша гавжум. Бир яхши жиҳати шундаки, ота-оналар бундай масканларга болалари, неваралари билан келар, уларга албатта ўзларига хос китоб, бирорта матбуот нашри олиб беришар экан.

Францияда элдошларимизни ҳам учратдик. Ўзимизнинг Хоразмдан қўшкўпирлик Дониёр Жабборов, турмуш ўртоғи Шоирахонлар мустақиллик шарофати билан Парижда бир неча йиллардан буён сайёҳлик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган эканлар. Фарзандлари Гўзал, Диёрбек, Шабнамлар ҳам худди ота-оналари сингари рус, инглиз, француз тилларини мукаммал билишар экан. Бизларни уйига меҳмонга таклиф қилишди, шаҳарни айлантиришди. Сайёҳлик фирмалари билан ҳамкорлик қилиш борасидаги ҳужжатларимизни расмийлаштиришда холи-сона ёрдам беришди. 

Самолёт кўкка кўтарилиб, Ўзбекистон томон йўл олар экан, пастга нигоҳ ташладик: "Хайр Франция! Сенга томон интиламиз жаннатмакон Ўзбекистонимиз, азим Хоразм!" деган хаёллар ўтди кўнглимиздан.

Ҳа, юрган дарё. Сайр-у саёҳатга, дунё кўрганга, тажриба алмашганга нима етсин?! 

Биз Францияда бўлган кунларимизда фаолиятимизнинг самарали бўлиши, туризмни янада ривожлантириш, ўзаро тажрибалар алмашиш билан чамбарчас боғлиқ эканлигини янада чуқур ҳис қилдик. Ҳамкорликда фаолият юритиш эса ютуқларга ҳамроҳ бўлади.

Зайнаб АБДУЛЛАЕВА,

Хива "Ичан-қалъа" Давлат музей-қўриқхонаси 

илмий ходими, "Шуҳрат" медали соҳибаси.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya