Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш учун янги истиқболли лойиҳаларни,

инвестицияларни ҳаётга кенг жорий этиш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа йўналишлардаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида кенг миқёсда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, бу борадаги фаолият изчил равишда давом этмоқда. Мазкур дастурнинг барча   бандларида белгиланган вазифаларни кенг аҳолига етказиш мақсадида ҳам тарғибот-ташвиқот тадбирлари жойларда мунтазам равишда ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят маънавият ва маърифат марказида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тарғибот семинарини вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев   бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М.Жумагалдиев тадбирда маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Х.Матрасулов аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини изчил равишда ошириб бориш, янги иш ўринларини яратиш юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни замонавий тиббиёт воситалари билан жиҳозлаш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, хизмат сифатини яхшилаш, ходимлар малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталдилар.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А.Ўрозметов аҳолига замонавий ва сифатли коммунал хизмат кўрсатиш мақсадида ша- ҳар ва туманлар миқёсида йўлга қўйилаётган ишлар ва соҳага инвестицияларни жалб қилишга қаратилган тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Г.Курбанбаева ўз маърузасида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали фаолият юритиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлади.

Тарғибот семинарида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги масъул ходими А.Жуманиёзов дастур асосида маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими С.Ниязбеков таълим ва илм-фан тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги янгиланишлар, Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Иброҳим Ўринов ёшларнинг ўз иқтидорини рўёбга чиқаришлари учун яратилаётган имкониятларнинг натижалари ва йигит-қизларнинг барча соҳаларда режалаштирилган истиқболли лойиҳаларига тўхталди.

Маърузалар давомида соҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳалар семинар қатнашчиларига ҳавола этилди.

Семинар жараёнида унинг иштирокчилари томонидан берилган саволларга малакали жавоблар берилди.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya