Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Бугунги кунда вилоятимиздаги йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "UzXCMG" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси цехларида ҳам эрталабданоқ зарбдорона меҳнат бошланади. Кенг ва ёруғ цехларда ўз касбининг моҳир усталари масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда кундалик вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар. 

Бу ерда "UzXCMG" товар белгиси остидаги гидравлик экскаватор ва бульдозерлар, шунингдек, қурилиш, йўл қурилиши ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга мўлжалланган қудратли техникалар тайёрланмоқда.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга буюртмалар сони тобора ошмоқда. Қўшма корхонанинг маркетинг ва хизмат кўрсатиш бўйича бош директори ўринбосари Жамолбек Норбоевнинг таъкидлашича, мазкур корхона ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бугунги кунгача 1000 дан ортиқ ҳар хил турдаги замонавий, рақобатбардош техникалар ишлаб чиқарди. 

Шу жумладан, корхонада 2018 йилда  248 та техника ишлаб чиқарилди. Буюртмалар ўз вақтида ташкилотларга сифатли тарзда етказилмоқда. 

Корхонада техника қисмларини йиғиш жараёнларини белгиланган талаб даражасида бажараётган мутахассислар, ишчиларнинг ўз касбининг устаси эканлигидан, маҳоратидан мамнун бўласиз. Чунки, уларнинг ҳар бири ушбу қудратли техникалар бепоён далаларда, қурилиш иншоотларида, бунёдкорлик жабҳаларида кенг ҳажмдаги ишларни бажаришини  жуда яхши ҳис қиладилар. Техникаларнинг ҳар бир қисми тўғри жойлаштирилиши, ўрнатилиши унинг бехато, аниқ, узоқ ва сифатли ишлашини таъминлайди.

- Касбимиз назарий билимларни ҳамда ўзига хос тажрибани талаб этади. Биз ишлаб чиқараётган техника воситалари саноат корхоналари, қурилиш иншоотлари учун ниҳоятда зарур. Техникалар қурувчиларнинг меҳнатини енгиллаштиради, - дейди соҳа мутахассиси Равшанбек Матсафоев. - Ҳамкасбларим ҳам техника тилини жуда яхши билишади.  Биз шундай йирик саноат корхонасида фаолият юритаётганимиздан фахрланамиз. 

Корхона цехларида Аброр Дўстжонов, Нормат Қуронбоев сингари касб-ҳунар коллежларини тугаллаган ёшлар ғайрат-шижоат билан меҳнат қилмоқдалар. Корхонанинг 10 нафар ёш мутахассиси Хитойда бўлиб, соҳа бўйича малакаларини ошириб келдилар.

Айни пайтда жамоамизда 40 нафар ишчи меҳнат қилмоқдаШуниси қувонарлики, ёшларимиз касб сирларини устозларидан чуқур ўрганиб олишмоқда. Ушбу йилда бизнес режамизга мувофиқ 291 та замонавий техника ишлаб чиқариш кўзда тутилган, - дейди Жамолбек Норбоев. - Корхона цехларида янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу иш изчил давом этади. Жамоада 8 йилдан буён фаолият юритиб келаяпман. Цехлардаги иш жараёнини кузатар эканман, маҳаллий ёшларнинг касб сирларини ўрганиб, топшириқларни аъло даражада бажараётганлигидан хурсандман. Буюртмачилар томонидан тайёрлаётган маҳсулотларимизга   хеч қандай эътирозлар келиб тушмаяпти. 

Мазкур корхонада истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Келгусида турли русумдаги экскаваторлардан ташқари қурилиш техникалари ва эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ҳам мўлжалланмоқда. Айни пайтда бу ерда ишлаб чиқарилаётган занжирли ва ғилдиракли гидравлик экскаваторлар ҳар қандай тупроқни қазиб олиш имконига эга бўлади. Мазкур техникалар 9,6 метрдан 10,4 метргача ҳажмда, 6,6 метрдан 6,9 метргача чуқурликда, шунингдек, 9,9 метрдан 10,7 метргача бўлган радиусда қазиш ишларида фойдаланилади. 

Корхонамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, фан-техника ютуқларини, инновацион янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадал суръатлар билан давом этмоқда.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya