ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА ЯНГИЛИКЛАР
Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам фаолият такомиллашмоқда. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда тизимга янги инновацион технологиялар ҳам босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрининг марказий кўчалари, хиёбонлари ва даҳаларида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизматининг мунтазам фаолият кўрсатадиган масканлари ўрнатилмоқда.
Яқин атрофларига ўрнатилган кузатув камералари орқали ҳудудни бевосита масканнинг ўзида кузатиб ва таҳлил этиб бориш мумкин. Мабодо, бирон-бир хавф-хатар, ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ҳодиса жойига зудлик билан ходимларни етиб бориши таъминланади.
Мазкур патруль-пост хизмати масканининг ташқи деворларида ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисмларининг телефон рақамлари қайд этилган. Бу эса ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ва турли ҳодисалар тўғрисида фуқароларнинг ички ишлар органларига тезкорлик билан мурожаат қилишлари учун имконият туғдиради.
Ушбу масканларда кеча-ю кундуз навбатчилик ташкил этилган бўлиб, хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Яқин кунларда Урганч шаҳрида патруль-пост хизматининг бу каби масканларидан ўнтасини ўрнатиш ишларини якунлаш режалаштирилган.
Зокир ИСМОИЛОВ,
вилоят ички ишлар бошқармаси ходими.

Бош саҳифага қайтиш