Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИ КЕНГ ЁРИТИЛАДИ

  • Qog'ozga chop etish

Маълумки, жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтади.
 Айни кунда ушбу тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Мазкур жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимлари фаол иштирок этиш учун ҳозирлик кўришмоқда. 
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати ва Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ҳамкорлигида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш, ўтказиш ва тарғибот масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши масъул ходимлари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Т.Норбоев, маҳаллалар ишини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раисининг ўринбосари С.Ёқубов маърузалари билан қатнашдилар. 

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонуни ва бошқа ҳужжатлар мазмун-моҳият, сайлов жараёнига киритилган
 қўшимча ўзгартиришлар хусусида атрофлича тўхталинди. Қонун ҳужжатларига асосан фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Ана шу ўзгаришлар-
 ни аҳолига етказиш ҳамда
 сайловнинг аҳамияти ҳақида фуқароларга кенг тушунчалар беришда оммавий ахборот
 воситаларида материалларнинг изчил ёритиб борилиши
 муҳимлиги қайд этилди. 

Ўқув-семинарда сайловни ўтказиш тартиблари, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларнинг вазифалари, овоз бериш жараёни хусусида журналистларга кенг маълумотлар берилди. 

- Ўқув-семинар давомида журналистлар ўзларини қизиқ-тираётган саволларга тўла-
 қонли жавоб олдилар, - дейди Хоразм вилояти телерадиокомпанияси директори
 Ў.Матқурбонов. - Айниқса, журналистларнинг жойларда бўлиб, сайловнинг бориши, ўтказилиши юзасидан материалларни  тайёрлаш ва уларни тезкорлик билан ёритишлари муҳимлигига эътибор қаратилди. 

Шунингдек, ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси
 Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, "Инсон ва қонун" газетасининг вилоят-даги мухбири А.Собиров,
 "Хоразм ҳақиқати" ва "Хорезмская правда" газеталари
 бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасини бажарувчи С.Раҳимберганова, "Ўзбекистон овози" газетасининг Хоразм вилоятидаги
 мухбири Рўзимбой Ҳасан ва бошқалар фуқаролар йиғини раиси сайловини ёритиш бўйича материаллар тайёрлашда журналистлар олдида турган вазифалари, уларнинг билимларни янада мустаҳкамлаб, маҳоратларини ошириб боришлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. 




Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 20 февраля 2019 23:51
Махалла раисларига олий маълумотли эркаклар ва эри бор,ахлок-одобли аёллардан куйиш керак хамда хар бир махалла раиси,масахатчи,котиба , профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси уша махалланинг узидан булиши шарт.Шунингдек, махалла раисини хокимият эмас, халк ,яъни уша махалла ахли яширин ва электрон овоз бериш йули билан сайлаши керак! Адолат ва хакикат булиши зарур ва шарт!!! Махалла профилактика инспекторига уй курмасдан,уша  пулга махалла идорасини куриш лозим! Махаллалар номини хам махаллий ахоли билан маслахатлашиб куйиш керак,албатта!!!

Ширин кудук, алокали кул, узукка кош, буюк сиймо, буюк аждодлар, ёркин хаёт, зехнли ва хоказо каби ахмокона ва бачкана махалла номлари Хазорасп туманидадир.Олдинги хокимнинг ва туман хокимиятидагиларнинг накадар саводсиз ва фикрлаш кобилияти йуклиги хамда укувсизлигининг " мевалари" эмасми булар?! Ахир, эй ахмок, махалла номи айтилишга осон, уша махалланинг тарихи ва бугуни , урф -одат ва анъаналари хамда менталитети ва географик жойлашуви ва этнографиясидан келиб чикиб куйилишини нахотки билмасанг!? Вилоят ва туман "махалла" жамгармасида кимлар рахбар ва ходим булиб ишлаётганини текшириш пайти келмадимикан!?...Хуллас, гапирса гап куп, АЗИЗЛАР!!!
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya