Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

«URG TEX»: ТАРАҚҚИЁТГА ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

  • Qog'ozga chop etish

Юртимиз иқтисодиётига муносиб улуш қўшиб, аҳоли бандлигини таъминлаётган корхоналар сони йилдан йилга кенгаймоқда. 


Урганч шаҳридаги «Urg tex» масъулияти чекланган жамияти 
йилига 4 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бизнес лойиҳага кўра, 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қилинади. Маҳсулот экспорти асосан Хитой, Туркия, Россия давлатларига амалга оширилмоқда.

Корхонада 450 нафар киши меҳнат қилмоқда. АТБ “Миллий банк” Хоразм филиалидан олинган 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига Германия давлатидан замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди. 

Автоматлаштирилган дастгоҳларни кўздан кечираётган корхонанинг бош технологи Санжар Тожимирзаев технологияларнинг узлуксиз, бир маромда ишлашини таъминлашга масъул ходимлардан биридир. Шу боис ишлаб чиқариш цехида техника хавфсизлигини доим назорат қилиб боради.


- Бугунги кунда ютуқлар билан чекланиб қолмасликни, доимо изланиш ва ташаббус кўрсатиб ишлашни тақозо этмоқда, - дейди С.Тожимирзаев. – Биз 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига янги лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Яқин келажакда корхонамизда ип-калава ишлаб чиқариш билан бирга тайёр кийим-бош, трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада яна қўшимча равишда 400 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Ҳа, «Urg tex» масъулияти чекланган жамиятининг  юртимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, енгил саноат ривожида ўзига хос тармоқ бўлган хомашёни қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган дадил қадамларнинг амалдаги ифодасидир.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya