KOICA БИЛАН ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Жанубий Корея алоқалари ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқоти, олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим асос бўлаётир.
Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистондаги Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни вилоят ҳокими Ф. Эрманов кутиб олди.
Учрашувда таълим ва туризм соҳа вакиллари қатнашди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – Жанубий Корея Республикасининг юқори малакали мутахассислари ўзларининг малака ва тажрибалари орқали вилоятда таълим сохасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш.
Меҳмонларга вилоятнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқлари, туризм ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Учрашув давомида иштирокчилар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашиш баробарида, ўз режалари айтиб ўтишди.
Тадбир давомида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ушбу тадбир ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга алоҳида туртки беради.
Бош саҳифага қайтиш