Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ва Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида белгиланган вазифаларнинг ижросини оғишмай ташкил этиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисида ҳадли конвенциясинингКиото протоколи ваПариж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, уларнинг рақобатбардошлиги ва ресурс тежамкорлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтиш мақсадида:
1. “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгилансин:
маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;
аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;
“яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;
республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микрогидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётда “углерод изи”ни камайтириш;
экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлаш.
Белгилансинки, устувор ёндашувлар ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни кўзда тутувчи иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард АҚШ долларига етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришишга асос бўлади.
2. 2025 йилда “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш борасида:
Париж битимининг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши;
иқлим ўзгаришига мослашиш, “яшил технология”лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизнинг келгуси 5 йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) эълон қилиниши;
метан эмиссиясини қисқартириш мажбурияти доирасида табиий газ, чиқиндилар ва чорвачилик соҳаларида метан эмиссиясининг базавий ҳолати аниқланиши;
умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш, қуввати 785 мегаватт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш, қуввати 225 мегаватт бўлган гидроэлектр станцияларини барпо этиш орқали жами қайта тиклануви энергия манбалари улуши электр энергияси ишлаб чиқаришда 26 фоизга ва жами генерация қувватлари таркибидаги улуши 40 фоизга етказилиши;
янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб тегишинча Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
3. Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
2025 йилда қуёш панеллари ва гелиоколлекторларни туман ва шаҳарлар кесимида ўрнатиш дастурини;
2025-2026 йилларда республика ҳудудларида микро гидроэлектр станцияларини қуриш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. “Тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ишлаб чиқариш харажатларини 15-20 фоизгача қисқартириш мақсадида 2025 йил якунига қадар:
йирик стратегик корхоналар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, камида 5 та йирик саноат корхонасида ESG миллий ҳисоботи йўлга қўйилиши ва жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти жорий этилиши;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, 
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан ESG рейтинги олиниши;
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб тегишинча Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров,Ж.Ходжаев ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
5. 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай 
ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида:
аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Соялисайр кўчалари” тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилиши;
ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилиши; 
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилиши;
Орол денгизи тубида 100 минг гектар“яшилмайдон” барпо этилиши ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилиши;
ўрмон билан қопланган майдонлар 4,1 миллионгектарга етказилиши ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар 14,5 фоизгача кенгайтирилиши ҳамда уларнинг экотуризм, кўчатчилик ва дориворчилик йўналишларидаги фойдаланилмаётган захиралари аниқланиб, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилиши ва аҳолининг даромадлари оширилиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танланган ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимликлар (галофит) боғлари ташкил этилиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат “ин-витро” лабораториялари ташкил этилиши, шунингдек, хусусий “ин-витро” лабораторияларини барпо этишга тадбиркорлик субъектларига кредитларни ажратиш учун халқаро молия институтларидан камида 30 миллионАҚШдоллари миқдорида маблағлар жалб этилиши;
жамоатчилик, экофаоллар ва бизнес вакилларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш акселерация тизими жорий этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча Бош вазир ўринбосари  Ж.Ходжаев, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
6. 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилашэкологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида:
а) аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилсин ва аҳоли орасида тарғиб қилиш ишлари ташкил этилсин. Бунда унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгилансин: 
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
“яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш;
б) тиббиётнинг бирламчи бўғинида қуйидагиларни назарда тутувчи трансформация босқичма-босқич амалга оширилсин:
оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш;
кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш;
марказлашган лабораториялар ташкил этиш, шифокор қабулига навбатни тўлиқэлектрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган ҳолда стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш;
тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш;
вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш;
в) инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025/2026 ўқувйилидан:
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгилансин;
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилсин;
табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ва ўқув дастурлари киритилсин;
олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлартиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилсин;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилсин;
республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилсин;
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилсин;
г) 2025 йил 1 мартга қадар тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилсин;
д) 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилсин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, спорт вазири А.Икрамов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Захидов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов белгилансин.
7. Қуйидагилар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров, Э.Адилов) 2025 йил 1 июлга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини босқичма-босқич давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин;
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров, Э.Адилов) билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини “электрон рецепт” тизими асосида тайинлаш амалиётини йўлга қўйсин.
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга туширсин:
экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 таэлектромобиль бериш;
аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда маҳалланинг ички инфратузилмасини янада яхшилаш тадбирларини молиялаштиришга, хусусан йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, “яшил боғ” яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғишмайдончаларини қуриш, чиқиндиқутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
9. Аҳоли, айниқса, ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи “Тоза қўллар” дастури амалга оширилсин ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ишлари ташкил этилсин:
а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:
қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;
санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;
йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептиквоситаларни харид қилишни назарда тутиш;
б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбуриятини киритиш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) биринчи даражали маблағ тақсимловчиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратсин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев) бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган муассасаларда санитария-гигиена ҳолатини сақлаш учун воситалар ажратиш бўйича нормативларни қайта кўриб чиқсин ва уларнинг амалда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда республиканинг барча ижтимоий соҳа муассасаларида, шу жумладан, умумий овқатланиш нуқталари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги санитария-гигиена нуқталарида санитария-гигиена тизимини яхшилаш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:
2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларнианиқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин;
2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилсин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров белгилансин.
12. 2025 йилда табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологикбарқарорликни таъминлаш борасида:
1 мингкилометр каналларни бетон қопламага ўтказиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллионгектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиардметркуб сувни тежашга эришилиши;
насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштиришсув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмоли 300 млн кВтгача камайтирилиши;
ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланиши;
сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилиши;
1,8 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 77 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши;
ичимлик сув тизимида маънан эскирган 746 та насос ускуналари энергия тежамкорларига алмаштирилиши, ҳудудларда 65,2 мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши, сув иншоотлари ва магистрал сув тармоқларига 955 та замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши;
барча ичимлик сув таъминоти корхоналарида сифат мониторингини юритиш ва маълумотларни бошқариш марказлари яратилиши;
дарёлар, кўллар ва каналларга турли ифлослантирувчи моддалар ташланиши устидан назорат кучайтирилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Хидоятов, энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
13. Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекистон экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда:
а) 2025 йил 1 майдан бошлабТошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқлансин:
асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни 
қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари;
б) 2025 йил якунига қадар қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга барча куч ва ресурслар сафарбар этилсин:
аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш, бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан пластик чиқиндиларни қисқартириш бўйича қуйидаги халқаро тан олинган механизмларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин:
пластик чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш;
пластик қадоқлар ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга нисбатан “тараларни қайтариш”, фуқароларга чиқиндиларни қабул қилувчи махсус ускуналарга топширилган ҳар бир пластик идиш учун тўлов қилиш имкониятини яратиш каби мажбуриятлар жорий қилиш.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ва энергия сарфи юқори бўлган йўналишлардаги мавжуд қувватларни модернизация қилган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан босқичма-босқичкўчириш бўйича асослантирилгантаклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шаҳарсозлик фаолиятининг экологияга салбий таъсирини илм-фан ва замонавий технологияларни татбиқ қилган ҳолда жиловлаш мақсадида:
2025 йил 1 августдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатлари бўлган экологик меъёрлар ва қоидаларни қабул қилиш тартиби ўрнатилсин;
2025 йил 1 октябрдан бошлаб энергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ва кимё саноатида экологик нормативларни индивидуал белгилаш усули ўрнига тармоқ усулини қўллаш амалиёти йўлга қўйилсин;
2026 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар томонидан ўз фаолиятида Барқарор ривожланиш бўйича халқаро кенгашнинг барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартларини жорий этиш (ISSB) амалиёти йўлга қўйилсин.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда уч ой муддатда атмосфера, ер, ерости ва сув ифлосланишини камайтиришга қаратилган экологик меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев атроф-муҳитни асраш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан, чўлланишга қарши курашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳаларида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Экология жамғармасига халқаро молия институтлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан 25 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ўтказиб берилишини таъминласин.
15. Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, экология соҳаси илмий ҳамжамияти таклифларини инобатга олган ҳолда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида:
2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганликқурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади;
2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади;
кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) икки ой муддатдаэнергия самарадор материалларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва улардан кенг фойдаланиш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
17. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва уларни кейинги авлодга етказиш борасида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни электрон аукцион орқали бериш тартиби жорий этилсин. Бунда:
квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади;
квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, аукционга чиқарилади.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
18. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августданбошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
а) биринчибосқичда – атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган корхоналарга:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг50фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
б) иккинчи босқичда – мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналариниўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг70фоизигача бўлган қисмини икки йил давомидақайтариш белгилансин.
Бунда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган хулоса асосида тақдим этилади;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хўжалик фаолиятини юритувчи корхона ва ташкилотлар томонидан етказилган экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповикки ой муддатда республикада атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, хусусан, саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатишбўйича дастурни тасдиқласин ва унинг ижро этилишини қатъий назоратга олсин.
19. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилсин:
а) қуйидаги йўналишларда белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор”мақомини бериш: 
кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани “яшил белбоғ” билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш 
ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш;
энергия тежамкорлигини таъминлаш, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш;
корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (“7R”) тамойилини татбиқ этиш;
б) “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш: 
“Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик бериш; 
муайян муддат давомида экологиктекширувлардан озод этиш;
халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш;
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл бериш.
20. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилсин. Бунда:
тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг 
ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун;
аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
21. Иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш бўйича:
а) 2025 йил 1 декабргақадарЎзбекистон Республикасида “яшил молиялаштириш” тизимини шакллантириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилсин;
б) 2025 йилдан бошлаб қуйидаги манбалар ҳисобидан яшил ва кам углеродли ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб этиш чоралари кўрилсин:
Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан – босқичма-босқич 200 миллион еврогача;
Жаҳон банкидан – энергетика секторида метан эмиссиясини камайтириш учун 10 миллион АҚШ доллари;
Глобал яшил ўсиш институти орқали Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги техник кўмаги доирасида – Ўзбекистон – Корея ўртасида “яшил ҳамкорлик”ни кучайтириш учун 6,5 миллион АҚШ доллари;
Жаҳон банкининг “iCRAFT” лойиҳаси доирасида – 500 минг тонна қисқартирилган иссиқхона газларини сотиш ҳисобига 7,5 миллион АҚШ доллари;
Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан – саноатни яшиллаштириш ва азот кислотаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг атмосферага чиқараётган зарарли газларини қисқартириш учун 20 миллион евро;
в) 2025 йил сентябрга қадар “яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини амалга оширишда шаффофликни таъминлашга қаратилган миллий 
“яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини баҳолаш тартиби татбиқ этилсин;
г) 2025 йил ноябрга қадар қиймати 10 миллионАҚШ долларидан юқори бўлган давлат-хусусий шериклик асосида янги лойиҳаларни “Source” халқаро платформасига киритиш орқали лойиҳаларнинг “яшил компонент”лари ва барқарор ривожланиш мақсадларига мослигини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилсин;
д) Европа Иттифоқининг техник кўмагида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч шаҳарлари ва Ғузор туманида кам углеродли ривожланиш бўйича ҳаракатлар режалари ишлаб чиқилиши ҳамда 10 та ижтимоий объектнинг энергия самарадорлиги оширилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров белгилансин.
22. Белгилансинки, 2025 йилда экологик барқарорликни таъминловчи ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш борасида:
2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 15 фоизида, 2027 йилдан бошлаб – 30 фоизида, 2030 йилдан бошлаб 55 фоизида“яшил компонентлар” бўлиши лозим;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углероднейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишга қаратилган “яшиллик дастурлари” Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.
23. Ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларинингбу борадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва “яшил ривожланиш” масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинсин;
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида экологик паспортлар ва экологик мастер режалар ҳамда ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти жорий этилсин.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов жалб қилинадиган консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгилансин. 
24. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Куранбаев):
бир ҳафта муддатда туман ва шаҳарлар кесимида 2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт кўчатларини ҳамда хонадонлар ва ички кўчаларга гул ва қаламчаларни экиш дастурлари Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
2025 йил баҳор-куз мавсумларида республикадаги барча маҳаллаларнинг ички кўчалари ва аҳоли хонадонларида 32 миллион тупмевали ва манзарали дарахтлар, бута кўчатларини ҳамда райҳонгултожиатиргул ва бошқа гуллар, шунингдек, қаламчаларни экиш 
ва парваришлаб боришни;
“Обод хонадон”“Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш мақсадида 2025 йилнинг 10 февралдан 10 мартга қадар ҳар бир хонадонкўча ва қабристонлардаободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишни;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида “Обод хонадон”“Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилишини таъминласин.
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин;
б) Бош прокуратура (Ш.Тўхтабоев) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Куранбаев) билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
25. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларини лавозимларига тасдиқлашда ва лавозимдан озод этишда қуйидаги экологик кўрсаткичларни белгилаш бўйича экологик аудит ўтказилиб борилсин:
ҳудуднинг яшиллик ва ўрмонлар билан қопланганлик даражаси ҳамда ўрмонлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони;
ҳудуддаги дарахтлар сони;
шаҳарлар ва йирик саноат корхоналарининг яшил белбоғлар билан ўралганлик даражаси;
сув ҳавзалари ва дарё ўзанларидаги қум ва шағаллар ҳолати;
атмосферага ташламалар миқдори ва ҳаво ифлосланишининг даражаси;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциялари, чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганлик ҳолати;
аҳолига чиқиндилар бўйича хизмат кўрсатишнинг қамрови, чиқинди йиғиш шохобчалари ва контейнерлари билан таъминланиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш сифати даражаси.
26. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) бир ой муддатда давлат экология назорати ва текширувни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, Давлат экологик назорат инспекцияси фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, унинг ходимларини махсус техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
27. Давлат бюджети маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишда парламент назоратини янада кучайтириш мақсадида Ҳукуматнинг Давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ҳисоб палатасининг ташқиаудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиёти йўлга қўйилсин.
28. Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов туризм салоҳияти юқори бўлган тоғли ҳудудлар, сув омборлари ва сув ҳавзалари ҳамда дарё бўйларида “апарт-отель”, “капсула” уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
29. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 мартга қадар тажриба-синов тариқасида танлаб олинган ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда, 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда, ижарачиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим бўйича аукцион савдолари орқали ажратилсин;
тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш мақсадида 10 та портатив-мобиль лабораторияни харид қилиш таъминлансин;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилсин.
Мазкур банднинг ижросини таъминлашга масъул этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов белгилансин. 
30. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) билан биргаликда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатилишида қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланмасининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилишини таъминласин.
31. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури) доирасида қуйидагилар 1-21-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси;
2025 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларлойиҳалари рўйхати;
2025 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар;
2025 йилда атроф-муҳитни асраш йўналишида вазирлик 
ва идоралар томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси;
2025 йилда атроф-муҳитни асраш бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишида чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
Ўзбекистон Республикасида “Яшил туризм” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси;
2025 йилда ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини жорий этиш рeжаси;
2025 йилда баҳор-куз мавсумларида “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахтларни экиш бўйича режа;
2025 йилда баҳор мавсумида маҳаллаларда хонадонлар ва ички кўчаларга гул ҳамда қаламчаларни экиш бўйича режа.
32. Бош прокуратура (Ш.Аминов) кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилишида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши устиданқатъий назоратни амалга ошириб борсин.
33. Белгилаб қўйилсинки:
Давлат дастурини сўзсиз, сифатли ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдагиустувор вазифаси ҳисобланади;
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Давлат дастурида ҳар чорак кесимида тегишли йўналиш ва ҳудуд бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларгаэришиш, назарда тутилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш ва зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқиш учун шахсан жавобгар бўлади.
34. Қуйидагилар:
Адлия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда Давлат дастури доирасида йўналишлар бўйича амалий тадбирлар режаларибажарилишинимақсадли кўрсаткичларга эришилишини ва тегишлинорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини тизимли мониторинг қилиб борсин;
“Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” ҳаракати Давлат дастурининг амалга оширилишини, шу жумладан, жойларга чиқибжамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб борсин ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш”ҳаракатининг мазкур банд ижроси бўйича фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб борсин.
35. Вазирлар Маҳкамаси:
бир ҳафта муддатда мазкур Фармон ва у билан тасдиқланган Давлат дастури ижросини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилсин;
ҳар ой якуни бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;
ҳар чорак якуни бўйича Давлат дастурида юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилишида муҳокама қилиб борсин;
ҳар ярим йилда Давлат дастури ижроси юзасидан ҳисоботларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиб борсин.
36. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:
Давлат дастурини амалга ошириш натижалари, “яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги ютуқларни акс эттирадиган таҳлилий материалларнинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг бориши ҳамда натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар аҳолига тезкорлик билан етказилишини таъминласин.
37. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармон ижросини мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
 
Ўзбекистон Республикаси
            Президенти                                                                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ
 
Тошкент шаҳри,
2025 йил 7 февраль



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Февраль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728 

Fotogalereya