Ёшлар билан очиқ мулоқот
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Шовот туманидаги ал-Хоразмий номли халқаро физика –математика мактаб-интернати биносида туман маҳаллалари ёшлари билан учрашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшларнинг таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, субсидия ва имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам бериш юзасидан қилинган мурожаатлар ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш