Хива шаҳридаги Бинокор маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган мактабгача таълим ташкилотининг 150 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маълумот учун, бугунги кунда вилоятимизда 366 та давлат, 6 та хусусий, 98 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 1594 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. 2016 йилда вилоятимизда боғча ёшидаги ўғил-қизларнинг қамров даражаси 21 фоизни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 82,1 фоизга етди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш