ХОРАЗМЛИК ГАНДБОЛЧИ ҚИЗЛАР ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБАЛАРИ
Гулистон шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Ёшлик” спорт жамоалари” мусобақаси Республика босқичининг илк кунида Хоразм вилояти қизлар терма жамоаси Самарқанд (21:14) ва Қорақалпоғистон (23:13) жамоаларини доғда қолдирган бўлса, финалда Сирдарё вилояти жамоасини 23:13 ҳисобида енгиб, олтин медалга эга чиқди.
Мансурбек БОБОЖОНОВ (Хоразм вилояти қизлар жамоаси мураббийи): - Жамоамиз Урганч туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат. Ушбу мусобақада ўтган йил ҳам ғолиб бўлгандик. Бу сафарги баҳсларга ҳам жиддий тайёрландик. Асосий мақсадимиз биринчи ўрин эди. Ниятимиз холис экан, орзумизга эришдик. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва мактабимиз маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.
Бош саҳифага қайтиш