Пресс-тур
Базальт толали қопламанинг афзалликлари
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳамкорлигида “KHOREZM INSULATION GROUP” THERMO PLUS корхонасига журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона фаолияти ва ишчиларга яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Улар учун махсус тақдимотлар ҳам ўтказилди.
Лойиҳа қиймати 41млн евро бўлган ушбу корхонада “THERMO PLUS” бренди остида йилига 30 минг тонна базальт толали минерал плиталар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш цехларида 200 нафар ходим иш билан таъминланган бўлиб, йилига 10 млн АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулот экспортга йўналтирилади. Айни кунда корхонада йилига 15 минг тонна полипропилен ва полиэтилен тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Натижада яна 80 та янги иш ўрни ҳамда қўшимча 10 млн долларлик экспорт қуввати яратилади.
Бош саҳифага қайтиш