Рустам Султонов “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси лавозимига тайинланди
Р.Султанов кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида давлат бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларида, жумладан, “Хоразм ирригацияқурилиш” трести бошқарувчиси, Урганч шаҳри ҳокими, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Хоразм вилояти бўйича вакиллиги бошлиғи вазифаларида ишлаган. Мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги самарали хизматлари ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Бош саҳифага қайтиш