Хива шаҳрида вилоят қўғирчоқ театрининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Хива шаҳрида вилоят қўғирчоқ театрининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, йиғилганларни янги санъат кошонасининг очилиши, болажонларни эса " 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" билан самимий муборакбод этди. Театрнинг янги биноси қурилиши учун бюджетдан 13 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 160 ўринли томошалар зали бунёд этилди, 65 нафар ходим меҳнат қиладиган ижодий жамоа учун зарур барча шароитлар яратилди. Маълумот учун, театр репертуарида 103 та спектакль бўлиб, ижодий жамоа Германия, Буюк Британия, Россия, Хитой, Туркия, Озарбайжон каби давлатларда гастроль сафарларида бўлган ва қатор халқаро фестивалларда фахрли ўринларни эгаллаган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш