Бугун Янгибозор туманида вилоятда ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди
Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш масалалари хусусида тўхталди. Маълумот учун, жорий йилда вилоят бўйича 33 минг 200 гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, ҳосилни ўриб-йиғиб олишда 251 та юқори унумли комбайнлар ишлатилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш