Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Венгриянинг “Turan” жамғармаси президенти Андраш Жолт Бирони қабул қилди.
Маълумот учун “Turan” жамғармаси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, туркий дунё халқлари ва қабилаларининг тарихи, алоқалари ва анъаналари ҳамда уларнинг ғарбга кўчиши борасида илмий изланишлар олиб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, жамғарма фаолияти қадимий туркий урф-одатларни сақлашга қаратилган. Мулоқот жараёнида венгриялик тилшунос олим, сайёҳ ва ёзувчи Вамбери хотирасига бағишланган тадбир ўтказиш ва венгриялик сайёҳларни вилоятимизга кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш