Ҳазорасп туманидаги Карвак ва Хива туманидаги Ал-Хоразмий маҳаллаларида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари ўтказилди.
Учрашувларда ёшлар субсидия, имтиёзли кредит ажратиш, бандлигини таъминлаш, даволанишлари учун моддий ёрдам, олий таълим олиш ва муддатли ҳарбий хизмат учун тўловлар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш