Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгиариқ туманидаги "Хоразм пилла холдинг" МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, пилладан ипак матолар ишлаб чиқарилади, 50 та дастгоҳда ипак гиламлар тўқилади. Ўтган йил корхонада умумий қиймати 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган янги лойиҳа ишга туширилиб, йилига 600 минг погон метр ипак мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада 50 та янги иш ўрни яратилиб,йилига 3 млн долларлик экспортбоб маҳсулот тайёрлаш имконияти яратилди. Жорий йилда эса қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган, йилига 200 минг погон метр матони бўяшни лойиҳаси амалга оширилади ва қўшимча 2 млн долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш