Хонқа туманидаги Илғор маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзларининг таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида муайян фаолият тури билан шуғулланишлари учун субсидия ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун контракт тўловларига кўмаклашиш, саломатлигида муаммоси бўлган йигит-қизларни даволанишлари учун моддий ёрдам бериш юзасидан қилинган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш