Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида маданият соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон давлат филармонияси "Лазги" ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари Оғабек Собиров "Тожикистон халқ ҳофизи" фахрий унвони билан тақдирланди.