“Янгиариқ” ҳарбий дала-ўқув майдонида вилоят маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари иштирокида ўқув амалий машғулотлар ташкил этилди.
Ёшлар етакчиларида ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтириш, уларни мамлакатимиз Қуролли кучларидаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Шимолий ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят сектор раҳбарлари қатнашдилар. Икки кунлик ўқув амалий машғулотларга жами 500 нафарга яқин маҳалла ёшлар етакчилари жалб этилган. Йиғин машғулотлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш