Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Қирғизистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди.
Мулоқот жараёнида вилоят ҳокими элчини Хоразмга ташрифи билан самимий қутлаб, вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар билан таништирди. Жаноб элчи савдо-иқтисодий, маданий- маърифий соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб, самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш