Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади

“Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-54-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади.
Лойиҳа офиси 2024 йилда қуйидагиларни амалга оширади, жумладан:
— педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
— профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
— таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
2024 йил 1 сентябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилади.
2024–2025 йилларда:
— Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;
— камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;
— педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.
Бош саҳифага қайтиш

Veb-sayt faoliyatini baholang
« Июнь 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 |
