Бугун Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда вилоят ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар, галдаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдуҳалил Маврулов вилоятда маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижалари билан таништирди. Йиғилишда мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш, ёшлар тарбияси, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёт ғояларга қарши курашиш борасидаги вазифалар белгилиб олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш