Очиқлик соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сон фармони қабул қилинган.
Мазкур фармонга мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилиб, очиқ маълумотлар сифатида расмий веб-сайт ва Очиқ маълумотлар парталига жойлаштириладиган маълумотлар белгилаб берилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотларни ўз муддатларида сифатли қилиб ахборот ресурсларида жойлаштириб боришни таъминлаш бўйича
ТАКЛИФЛАР:
Очиқ маълумотлар парталига маълумотлар жойлашни соддалаштириш, шунингдек, пдф форматда маълумот жойлаш имконини яратиш;
маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган таркибий бўлинма ходимларини малакасини ошириш;
очиқ маълумотлар сифатида расмий веб-сайтга жойлаштириладиган маълумотларнинг тегишлилиги бўйича аниқлик киритиш;
ахборот ресурсларига жойлаштириладиган маълумотларниннг намунавий шаклларини яратиш;
давлат органлари ва ташкилотларида очиқ маълумотларни ахборот ресурсларига жойлаштириш тизимини ташкил қилиш.
Бош саҳифага қайтиш