Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ВИЛОЯТИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИ ИШЧИ ГУРУҲДАН МАМНУН

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Беҳзод Анварович Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан солиқ қонунчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси бўйича Урганч шаҳри, Хонқа ва Қўшкўпир туманларида ўқув семинарлари ўтказилди. Унда йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва кенг жамоатчилик иштирок қилди.

Тадбирда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида ўз фаолиятини ташкил этиши, хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантирилиши таъкидлаб ўтилди.  "Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" тамойилининг амалиётдаги ижроси муҳокама марказида бўлди.

-Айни вақтда солиқларнинг соддалаштирилиши, тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай ишбилармонлик муҳити шаклланганлиги уларни мамнун қилиши, шубҳасиз. Лекин бозор муносабатлари санъат даражасига кўтарилган бугунги кунда солиқ маслаҳатчисига ҳаётий эҳтиёж сезилади. Солиқ тўловчиларга амалий ёрдам бериш мақсадида "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси ташкил этилди, -дейди Ўзбекистон Республикаси ДСҚ Хоразм вилоят "Солиқ сервис" ДУК директори К.Худойбергенов. - "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашади. Бундан ташқари ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам беради, давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими, техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқаради. Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти натижасида юзага келадиган ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда марказлашган ҳолда архивда сақлайди. Бундан ташқари, ушбу тузилма "Call-марказ" махсус сервиси орқали аҳолига ахборот тақдим этиш хизматини кўрсатади.

Шунингдек, мазкур корхона солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш, ахборотни ҳимоя қилиш, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш юзасидан иш олиб боради.

Учрашувларда солиқ тизимидаги яна кўплаб ўзгаришлар мутахассислар ва шахсан Б.Мусаев томонидан шарҳлаб берилди. 

***                                              

Озод Қутлимуродов, "Урганч ёғ-мой" акциядорлик жамияти ҳисобчиси:

 -Давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) ундириладиган мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши, юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун - 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ - 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахслар мол-мулк солиғи - 5 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилиши ҳар қандай корхонанинг қаддини тиклаб олиши учун очилган йўл деб биламан. Масалан, фойда солиғи ставкасининг камайтирилиши натижасида бизнинг жамиятимиз ихтиёрида йилига қарийб 1 млрд. сўм ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида акциз солиғининг бекор қилиниши ҳисобига яна 11 млрд. сўм маблағ қолади. Қувонарлиси, ўсимлик ёғи нархининг бир маромда ушлаб турилишига имкон яратилади. 

Давронбек Хўжаев, қурилиш корхонаси раҳбари: 

- Раҳбарнинг ўзи халқ орасига кириб аҳоли ва тадбиркорларга батафсил, мисоллар орқали ҚҚСни ҳисоблаб бергани, бизда янада шижоат уйғотди. Шунинг ўзи солиқ тизимидаги ўзгаришлардан, қолаверса, иқтисодий маданиятдан дарак бермайдими!? Тизим ходимларининг бундай ҳаракатларини янада қўллаб-қуватлайман.         

Шуҳрат Оллаёров, тадбиркор: 

-Бизнинг савдо мажмуамизда 4 та оилавий тадбиркор ўз фаолиятини юритади. Ҳар йили нотариал идораларига бориб улар билан шарт-номани расмийлаштирар эдим. Энди бу ишлар анча енгиллашадиган бўлибди. Нотариал идораларида нав-бат кутиб, вақтни йўқотишларга барҳам берилади. 2019 йил 1 январдан бошлаб, ижара шартномалари солиқ органларида бепул рўйхатдан ўтказилишини эшитиб роса хурсанд бўлдим.

Ромон АТАЖОНОВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи. 





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya