Байрамга муносиб туҳфа
Янги йил арафасида Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 296 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширди, бунёдкорлик ишларида фаол қатнашган қурувчилар муносиб рағбатлантирилди.
Массивда жами 1440 та хонадонга мўлжалланган 52 та кўп қаватли уй-жойлар, 360 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 990 ўринли умумтаълим мактаби, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиши режалаштирилган. Ушбу бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши натижасида тумандаги уй-жойга муҳтож бўлган 3080 та оила ўз уйига эга бўлади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш