Урганч шаҳрида Маъмун университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Шу муносабат профессор- ўқитувчилар, талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, вилоятимизда ёшларнинг олий таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди. Вилоятда нодавлат олий таълим муассасалари сони ортиши натижасида жорий ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми олий таълимга қамраб олинганини қайд этди.
Маълумот учун, айни кунда Маъмун университетида 7 та йўналиш бўйича 7500 нафар талаба таҳсил олмоқда. Янги ўқув биноси 1000 ўринга мўлжалланган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларига университет томонидан 38 млрд сўм маблағ сарфланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш