Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

  • Qog'ozga chop etish


Бугун вилоят  Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.  Тадбирга ўқиш ва иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, ўзининг юксак билими ва салоҳияти билан Ватанимиз тараққиётига  муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол ёшлар таклиф қилинди. 

Вилоят ҳокими жорий йил бошида ўтказилган шундай учрашувда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида билдирилган ташаббуслар ижроси ҳақида тўхталди. Жумладан, аниқ ва табиий фанлар бўйича  “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилганлиги, ўқувчи ва талабалар учун “Вилоят ҳокими стипендияси”   ҳамда  IT соҳасида “Ҳоким гранти”  жорий қилингани ёш иқтидор эгаларини кашф этишда муҳим омил бўлганлигини таъкидлади. Эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими орқали   30 минг нафарга яқин ёшларга ёрдам  кўрсатилди.

Вилоят ҳокими келгуси 2024 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш борасида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинган 10 нафар қизларнинг сафар харажатлари қоплаб бериш,   ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида  “Тупроққалъа фест” лойиҳасини амалга ошириш, чекка ҳудудларида жойлашган 26 та маҳаллада ёшлар учун спорт объектлари қуриш тўғрисидаги таклифлар тадбир иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди. Шунингдек, “Заковат” ўйинлари бўйича “Вилоят ҳокими лигаси”, “Хоразм шахмат чемпионлари” турнирларини ўтказиш,  IT соҳасида энг кўп ёш дастурчиларни тайёрлашга кўмаклашган  ёшлар етакчиларини рағбатлантириш каби таклифлар қўллаб-қувватланди.

Бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирланди, илғор мактаблар кутубхоналарига китоблар жамланмаси топширилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya