Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ПРЕСС-ТУР

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан IT хизматлари экспорти ва соҳа учун мутахассис кадрларни тайёрлаш жараёнлари билан ОАВ вакилларини  яқиндан таништириш мақсадида Урганч шаҳридаги “DATA UNION” масъулияти чекланган жамиятига қарашли DATA инновацион ўқув марказида  пресс-тур ташкил этилди. 




Ўқув марказида ёшларга замонавий ахборот технологиялари, web дастурлаш, компьютер дастурлаш, график дизайн, видеомонтаж, архитектура, бухгалтерия ҳисоби ва инглиз тили йўналишларида таълим берилмоқда. Курслар 2 ойдан 7 ойгача давом этиб, ушбу муддатда ўқувчилар бепул интернет ва ўқув қуроллари билан таъминланади.

Шу вақтгача 3 минг нафардан зиёд ёшлар ўқув курсларини тамомлаб, сертификатга эга бўлди. Уларнинг аксарияти ҳукуматимиз қарори асосида тақдим этилаётган фоизсиз истеъмол кредити ҳисобига компьютер жиҳозлари харид қилиб, ўз мустақил фаолиятини юритмоқда.

Марказда бандликка кўмаклашув хизмати ҳам мавжуд. Бунда битирувчилар орасида ишсизлар рўйхати шакллантирилиб, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашилади.

Пресс-турда DATA инновацион ўқув маркази Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда ребрендинг ўтказгани маълум қилинди. Бунинг учун ЕТТБ томонидан 87 млн. сўм грант ажратилган. Таъкидланишича, жорий йил якунига қадар хорижлик экспертлар гуруҳи билан DATA брендини франшизага олиб чиқиш режалаштирилган.

Марказ мутасаддилари журналистларга  истиқболдаги режалари ҳақида маълумот беришди.  Булар хорижлик компаниялар билан масофавий ишлаш тизимини йўлга қўйиш, ўқув курслари бўйича йўналишлар сонини кўпайтириш, онлайн ўқув курсларини оммалаштириш ҳамда марказ фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш (шу жумладан, ўқувчилар ва ўқитувчилар рейтинги доимий тарзда мониторинг қилинувчи таълим платформасини ишга тушириш)дан иборат эканлиги айтиб ўтилди. 

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya