Халқ Депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ХИСОБОТ
Халқ Депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан
ХИСОБОТ
Ассалому алайкум, ҳурматли
йиғилиш иштирокчилари,
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 21-82 сонли қарори билан 2021 йилда вилоят маҳаллий бюджетидан жамоат фондини сақлаш харажатлари ҳамда унинг асосий фаолият йўналишини амалга ошириш учун 1млрд. 152 млн сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағларнинг 152 млн сўми фонд ходимларининг иш ҳақлари ва ажратмалари учун ва қолган 1 млрд. сўм вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг давлат гранти лойиҳалари ҳамда ижтимоий буюртмалар учун ажратилди.
Жамоат фонди иш фаолияти давомида фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни қонуний манфаатларини химоя қилишга кўмаклашишга доир бир қатор ишлар олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ҳамда фармон ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Хоразм вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “ЙЎЛ ХАРИТА”сида кўрсатилган жамоат фондига талуқли бандларнинг ижроси тўлиқ таъминланди.
Хусусан, давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар эълон қилиш, мавзу ва йўналишларни танлашда асосан ҳудудийлик ва муаммоларнинг долзарблигига эътибор қаратиш, давлат гранти ажратиш тартиби тўғрисида низомлар ва тартиблар ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Тасдиқланган низомлар ҳамда Парламент комиссиясининг услубий кўрсатмалари асосида:
2021 йил 13 апрелдаги №5-сонли йиғилиш баёнига асосан ўтган йилнинг 25 апрелдан 25 майигача “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусидаги давлат гарнтларини ажратиш бўйича 1-танлови,
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларида инновацион ижтимоий ҳамкорлик” мавзусидаги давлат гарнтларини ажратиш бўйича 2-танлови,
Шунингдек давлат ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича танловлар ташкил қилинди.
Танловларга жами 16 та ташкилотлардан 18 та лойиҳа аризалари қабул қилиниб, комиссияси ишчи гуруҳи томонидан баҳоланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси қарори билан долзарб ва муносиб деб топилган 7 та лойиҳа 750 млн. сўмга молиялаштирилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маҳаллий ННТлар ва фукаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат грантлари ажратиш бўйича 2021 йил 25 августдан 25 сентябргача “Хоразм вилоятида экологик муҳитни яхшилашга кўмаклишиш” мавзусидаги III–танловига жами 8 та лойиҳа келиб тушиб, энг долзарб деб топилган 3 та лойиҳа 90 млн. сўмга молиялаштирилган бўлса,
2021 йил 8-ноябрдан 8- декабргача ўтказилган
“Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устиворлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида IV-танлов “ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш” мавзусида V-танловларига келиб тушган 20 та ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятли лойиҳалари келиб тушиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарори билан долзарб ва муносиб деб топилган 10 та лойиҳага жами 160 млн. сўмга молиялаштирилди.
Лойиҳалар ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссяининг ишчи гуруҳи томонидан тўлиқ ўрганилиб ҳамда холис баҳоланиб натижалари жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz, вилоят ҳокимлигининг xorazm.uz веб сайтларида ва ижтимоий тармоқоларидаги расмий саҳифаларида, Хоразм вилоят телевидениясида эълон қилиниб борилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди ва Хоразм вилоят Адлия бошқармаси, Юксалиш умумиллий ҳаракати, ЎзННТМА вилоят бўлими билан ҳамкорликда ННТ ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 13 апрел куни Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННтлар уйида” учрашув ўтказилди. Сайёр учрашувда жамоат фонди томонидан эълон қилинган лойиҳалар бўйича ННТ томонидан аризалар орқали қабул қилинаётган грантлар тўғрисида хамкор ташкилотлар мутахассисларига тушунчалар бериб ўтилди.
2021 йил декабр ойида Халқ депутатлари вилояти Кенгаши хузуридаги ННТ ва фукаролик жамияти жамоат фонди, Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан грант лойиҳаларида ғолиб чиққан иштирокчилар фаолияти бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.
Жумладан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларида инновацион ижтимоий ҳамкорлик” мавзусидаги танловда “Боғот Қизил ярим ой” жамияти ғолиб бўлиб, 30 млн.сум билан молиялаштирилган “Боғот Қизил ярим ой” жамияти томонидан туман ҳокимлигининг қўшимча маблағлари ҳисобидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида теннис майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Янгиариқ тумани Гулобод қишлоғи Сабурзон шаҳарчаси фуқаролар йиғинида “Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш” йўналиши бўйича аҳолини тоза ичимлик суви билан бепул таъминлаш мақсадида 30 млн.сўм билан молиялаштирилиб, шу маҳалладаги мактабга тоза ичимлик суви ускунаси ўрнатилиб, ичимлик суви билан аҳолига етказилиб турилгани аниқланди.
Жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаларига келиб тушган лойиҳалардан
Давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш учун давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича молиялаштирилган “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар, офатлар пайтида ўз-ўзини ҳимоя қилиш” йўналиши бўйича “Соғлом оила – соғлом жамият!” лойиҳаси билан қатнашган “Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш”Ассоцияциясининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси 200 млн сўм маблағ асосида вилоятдаги Гурлан, Янгиариқ ҳамда Урганч шаҳардаги чекка ҳудудларидаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 29 маротаба тарғибот учрашувлари ўтказиб, аҳолига 150 та гигиеник наборлар тарқатилди, ҳудудлардаги 9 та маҳаллада гигиеник хоналар, санитария постлари, 13 та мактабда “Саломатлик бурчаклари” ташкил этилди, лойиҳа доирасидаги белгиланган ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тўлиқ таҳлил қилиш ва лойиҳа доирасида қамраб олинадиган манзилли ишларни олиб боришда доимий ижтимоий шериклик қилиш мақсадида “CALL- марказ” фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек эҳтиёжманд оилаларга 13 млн.сўмлик кийим бошлар, чойшаблар тарқатилди. Янгиариқ, Гурлан туманлари ва Урганч шаҳар худудларидаги аҳоли гавжум жойларида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи катта хажмда баннерлар ўрнатилгани ўрганилди. (Бугунги кунда лойиҳа давом этмоқда.)
Урганч шаҳар “Дўстлик ва ННТлар уйи”нинг (Урганч шаҳар Ўзбекистон кўчаси 31/1 уй) биносида давлат ижтимоий буюртмаси асосида “Истиқбол” аёллар маркази томонидан “Истиқбол- коворкинг маркази” фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 400 млн.сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, лойиҳа доирасида ННТларнинг ўзаро бир бири-билан ҳамкорлик қилиш кўламини оширишга кўмаклашиш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокчилари салохияти ошириш ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шакллантириш,“CoWorking” маркази резидентлари учун ижтимоий аҳамияти катта бўлган халқчил лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга тадбиқ қилиш бўйича 12 та ўқув семинар, мастер класслар ташкил қилинди. Хоразм вилоятида ННТларнинг 105 таси фуқаролик ташаббуси билан (мустақил) ташкил этилган бўлса, 484 таси республика ННтларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади. Хоразм вилоятида фаолият кўсатаётган ўз ташаббуси билан ташкил этилган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ёшлар, ОАВлар учун “Истиқбол- коворкинг марказида” қулай, замонавий ҳамда оптимал шароит яратилган. (Бугунги кунда лойиҳа давом этмоқда.)
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хива шахар бўлинмасининг "Жаҳонга машҳур Хива хаттотлик мактабини келгуси авлодларга етказиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндошув" лойиҳаси доирасида Хива Ичан қалъа давлат музейида тарғибот учрашувлари ўтказилиб, 42 та маданий мерос обеъктлари бўйича ишланди, рисолалар чоп этилди.
Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан 30 млн.сўм асосида молиялаштирилган “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” лойиҳаси доирасида Урганч тумани умумтаълим мактабларидаги ўзлаштириши паст бўлган 120 нафар ўқувчилар билан 20 та семинар тренинг, 4 та кўрик танлов, 1 та презентация ўтказилди. Кўрик танлов ғолибларга 12 та турдаги ўқув қуроллари, 200 та бадий адабиётлар берилди.
Ташкилотлар томонидан ўтказилган лойиҳлар доирасидаги тадбирлар ОАВда кенг ёритилиши доимий назорат қилиниб борилди.
Бир сўз билан айтганда!
2021 йил давомида амалга оширилган барча лойиҳалар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кўчайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомилаштириш борасида кўпгина ишларни амалга оширилганидан далолат беради.
Бош саҳифага қайтиш