Click to listen highlighted text!

Урганч шаҳрида халқаро конференция иш бошлади


Бугун Урганч шаҳрида “Инсон- жамият-давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба”  мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия иш режасига биноан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Европа иттифоқи делегацияси кўмагида ўтказилмоқда. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, 300дан зиёд миллий экспертлар, Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, академик ҳамжамият ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари офлайн ва онлайн форматда иштирок этмоқда.



Форумда Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарход Эрманов  Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Чобану, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вақтинчалик вакили Миндаугас Качераускис сўзга чиқиб анжуман ишига муваффақият тиладилар.





Форумда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва тавсияларни ўз ичига олувчи Урганч декларациясини қабул қилиш назарда тутилган.




        Хоразм вилояти  ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий