Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ саккизинчи сессиясида
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сессия кун тартибига жорий йилнинг январь-май ойларида Урганч, Хива шаҳарлари, Боғот, Гурлан, Хива, Урганч, Янгиариқ туманларининг ижтимоий-иқтисодий прогноз кўрсаткичлари ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларининг бажарилиши, мамлакатимиз Президентининг “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг вилоятдаги ижроси, маҳаллий бюджетнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилнинг биринчи чораги ижроси тўғрисидаги ва бошқа шу куннинг муҳим масалалари киритилди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди, депутатларининг таклиф ва мулоҳазаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бош саҳифага қайтиш