Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ал-Хоразмий мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

  • Qog'ozga chop etish

      Бугун Урганчда умумий  майдони 140  гектар бўлган ал-Хоразмий мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, қурилиш вазири Ботир Закиров, Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ва  жамоатчилик вакиллари  иштирок этдилар. 








    Лойиҳа бўйича мажмуада буюк аллома, алгоритм асосчиси ал –Хоразмийнинг баландлиги  30,5 метрлик муҳташам ҳайкали қад ростлайди. Янги массивда ал-Хоразмий номидаги университет ва талабалар ётоқхоналари, 3000 ўринли мактаб ва 1500 ўринли мактабгача таълим муассасаси, IT-парк, инновация маркази, спорт мажмуаси, илмий-тадқиқот маркази, кўп қаватли   уйлар ва автотураргоҳлар, марказий аллея – “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади. Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда технопарк ва замонавий тўқимачилик  корхоналари қурилиб, ишга туширилади.  






        Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Fotogalereya