Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш юзасидан билдирилган таклифлар
1. Умумий ўрта таълим мажбурийлигини қайд этиш (11-модда)
2. “Бадиий” сўзини киритиб, уни “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади”- деган таҳрирда ифодалаш (42-модда)
Сапаев Ҳамид Казакович,
Хоразм вилояти маданият бошқармаси бошлиғи
- 1995 йилда парламентимиз томонидан ратификация қилинган 1972 йилдаги Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий мероси билан бир қаторда табиий меросни ҳам асраб-авайлашлари шарт, табиий мерос давлат муҳофазасидадир,- деган нормани киритиш (49 модда).
- Умуммиллий бойликлар қаторига атмосфера ҳавосини ҳам киритиш (55 модда).
Сайёра Абдукаримова,
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари
- Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни соғлом ва баркамол ривожланишини таъминлашини Бош Қомусга киритиш ( 64 модда).
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш ваколатини парламент палаталарининг биргаликдаги ваколатларига киритиш. (78- модда 16- банд).
Сардор Полвонов,
Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи
Бош саҳифага қайтиш