Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов “Туркий тиллар давлатлари ҳамкорлик ва кўмаклашиш маркази” ҳамда “Albayrak Group” компанияси вакилларини қабул қилди

   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов “Туркий тиллар давлатлари ҳамкорлик ва кўмаклашиш маркази” ҳамда “Albayrak Group” компанияси вакилларини қабул қилди.


   Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Albayrak Group” компанияси 1952 йилдан буён қурилиш, саноат, хизмат кўрсатиш, логистика ва медиа соҳаларида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.



   Мулоқот чоғида “Туркий тиллар давлатлари ҳамкорлик ва кўмаклашиш маркази” ҳамда “Albayrak Group” компанияси томонидан вилоятда йўл қурилиши, рақамлаштириш ва туризм соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий