Халқ ишончи – олий масъулият
Урганч шаҳрида Хоразм вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган раислар билан учрашув ўтказилди. Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган сайловларда вилоят бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига 1580 нафар номзод кўрсатилиб, уларнинг энг фидойи, етарли билим ва тажрибага, халқ орасида обрў-эътиборга эга 526 нафари маҳалла раиси этиб сайланди. Янги сайланган маҳалла раисларининг 99 фоизи олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади.
Учрашувда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этиб, маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти, бунда фуқаролар йиғини раисининг тутган ўрни ва масъулияти ҳақида тўхталди. Ўтган даврда фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 147 та маҳалла идораси янгидан қурилгани, 134 таси реконструкция қилинганини таъкидлади. Жорий йилда 79 та маҳалла янги бинога эга бўлади, шунингдек, 13 та туман ва шаҳарда “Маҳалла маркази” мажмуалари барпо этилади.
Эндиликда энг яхши натижаларга эришган маҳалла раисларини рағбатлантириб бориш мақсадида ҳар чорак якуни бўйича пул мукофотлари, йил якуни бўйича эса энг намунали МФЙ га хизмат автомашинаси ажратилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш