Click to listen highlighted text!

Болалар оромгоҳлари мавсумга шай

Ҳадемай умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили ниҳоясига етиб ўқувчилар ёзги таътилга чиқадилар. Бу йил Хоразм вилоятида 29 та стационар типдаги оромгоҳларда 11 минг 240 нафар ўғил-қизлар дам олишлари режалаштирилган.



Бугун Қўшкўпир туманидаги “Хумо” оромгоҳида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган  кўргазмали семинарда бу йилги мавсумда болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов жойларга мавсумга тайёргарлик бўйича қилинган ишларни таҳлил қилиб, тегишли топшириқлар берди.





2022 йил ёзги мавсумда болалар оромгоҳларида овқатланиш, маданий-маърифий тадбирлар, ходимлар иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун 6 млрд 159 млн. 589 минг сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Хоразм вилоятига бириктирилган Шуманай тумани ўқувчи ёшларининг бир қисмини  Хоразмдаги энг сўлим оромгоҳларда дам  олишлари  ва соғломлаштириш учун йўлланмалар ажратилади.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий