Click to listen highlighted text!

Ташаббускор ва фаол номзодлар сайланмоқда

   Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида  вилоятимизда ҳам сайлов жараёнлари юқори  савияда ўтказилмоқда.

   Аввало, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига обрў-эътиборли, фаол ва ташаббускор номзодлар кўрсатилди. Ҳар бир кўча, қишлоқдан вакиллар йиғилишида иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди. 



   Бугундан  жойларда фуқаролар йиғини раиси сайлови бошланди. Вилоятимизда май ойи охиригача 526 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий