Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

  • Qog'ozga chop etish


    Бугун Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда оила ва хотин қизлар туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ибратли оилалар вакиллари ҳамда фаол талаба ёшлар иштирок этдилар.





    Кўрик-танловни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбанбаева очиб, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни мустаҳкамлаш, ибратли оилалар фаолиятини кенг оммалаштириш бу йўналишда олиб борилаётган тизимли фаолиятнинг асосий негизини ташкил этишини алоҳида таъкидлади. Бугунги кунда оилаларнинг тарбиявий-таълим салоҳиятини юксалтириш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини қайд этиб ўтди.




    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган оилаларни муносиб рағбатлантириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.



    Мамлакатимизда умуминсоний, миллий ва оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, “Фаровон оила сари” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда юртимиздаги ибратли оилаларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ташкил этилди. Унга кўра намунали фазилатларга, улкан ҳаётий тажрибага эга оилаларнинг ибратли фаолиятлари оммалаштирилади ҳамда муносиб рағбатлантирилди. 

    Даставвал кўрик-танловнинг туман, шаҳар босқичлари ўтказилиб, барча шартлардан муваффақиятли ўтган, вилоят босқичида ғалаба қозонган фаол ва ташаббускор, ҳар соҳада илғор, ибратли оилалар ушбу тантанали маросимда муносиб тақдирландилар.


    Танловга кўра 1-даражали диплом билан Хива туманидан Худойбергановлар оиласи, 2-даражали диплом билан Гурлан туманидан Бозорбоевлар оиласи, 3-даражали диплом билан Янгиариқлик Қурбоновлар оиласи тақдирландилар. Кўрик-танлов якунида хушуовоз хонандалар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

 


   Мазкур кўрик-танлов чин маънода ибратли оилаларнинг мустаҳкам, фаровон ва намунали турмуш тарзини оммалаштиришда, ёшларга ибрат қилиб кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.


    Хоразм вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya