Click to listen highlighted text!

Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов номли кинотеатрда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирда диний ташкилотлар вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, талаба ва ўқувчилар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида олиб борилаётган ишлар, жаҳоннинг турли минтақаларида дин ниқоби остида турли норасмий ташкилотлар томонидан содир этилаётган хунрезликлар, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш хусусида фикр билдирдилар.




Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи, миллатлараро тотувликни тарғиб қилувчи фотокўргазма ва видеороликлар намойиш қилинди. Вилоятда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар бадиий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий