Click to listen highlighted text!

Ўқувчиларининг ягона мактаб формасини танлаш бўйича тақдимот ўтказилди

   Шу йилнинг 5-апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  маҳаллий ҳокимликларга янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ягона мактаб формасини танлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш топширилган эди.


   Шундан келиб чиқиб вилоятимизда мактаб ўқувчиларининг ягона формасини танлаш жараёни 3 босқичда олиб борилди. Дастлаб мактабларда, кейин шаҳар ва туманларда ўқувчи формалари танлаб олинди. Танловнинг вилоят босқичида Ишчи гуруҳ томонидан бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган энг яхши мактаб формалари аниқланди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий