Click to listen highlighted text!

9 май – Хотира ва қадрлаш куни


   Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Хотира ва қадрлаш куни муносабати вилоятимиздаги 2 - жаҳон уруши фахрийлари хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг табрикномаси, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.




   Нуроний отахонлар дуога қўл очиб уруш фахрийларига кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга миннатдорчилик билдириб, юртимизга тинчлик, халқимиз дастурхони тўкинлигини тиладилар.




   Байрам арафасида кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи ёшлар уруш фахрийлари, нуронийлар хонадонларида бўлиб уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатмоқдалар.




   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий