Click to listen highlighted text!

Хорижий IT компаниялари вакиллари Хоразмда

   Хорижий IT компаниялари вакилларининг бир гуруҳи ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда соҳада фаолият кўрсатувчи компаниялар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди. Хорижлик мутахассислар ташриф давомида Урганч шаҳридаги IT-парк филиали, олий таълим муассасалари, ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Урганч  ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларини томоша қилдилар.


   Ташриф якунларига кўра мазкур компаниялар вакилларини Хоразм вилоятига жалб этиш ҳамда келгуси ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.






   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий