Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Расмий муносабат

  • Qog'ozga chop etish

Хонқа туманида ғаллачилик кластери ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорга қаршилик кўрсатилаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларга   жойлаштирилган хабар вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 806-сонли Қарорининг 4-бандида ғаллачилик кластерига ер майдони Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида ёзма равишда тузиладиган битим асосида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ажратилиши ва ғаллачилик клстерларини ташкил этувчи ташаббускорлар томонидан тегишли равишда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоят ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ҳужжатлар яъни: 

     Ғаллачилик кластерини ташкил этиш бўйича ариза;

 Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома;

     Ғаллачилик кластери фаолиятини ташкил этишда фермер хўжаликларида бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш, ғаллани қуритиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес режа ёки техник иқтисодий асоснома;

     Ташаббускорнинг банкдаги пул маблағлари айланмаси тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банк маълумотномасидан кўчирма;

     Ғаллачилик кластерини фаолият юритиши учун зарур инфратузилма объектлари (шу жумладан ижара асосида), шунингдек, мол мул ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилиши белгиланган. Шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари ғаллачилик кластерларини ташкил этишда иқтисодий жихатдан барқарор фаолият юритаётган, зарур инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган салоҳиятли юридик шахслар танланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан Хонқа туманидаги “Хонқа табиий маҳсулот” МЧЖ раҳбари Қаландаров Шохрух томонидан вилоят ҳокимлигига ғаллачилик кластери ташкил қилиш бўйича ариза, юридик шахс давлат томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувохнома, безнес режа ва бошқа тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак эди. Бироқ, тадбиркор томонидан  вилоят ҳокимлигига ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган. 


      Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya