Click to listen highlighted text!

Туркиянинг “TUTV” телеканали журналисти Хоразмда

   Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “TUTV” телеканали мухбири Нигар Ибрахимовани қабул қилди. Вилоят ҳокими туркиялик журналистга Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти, чет эл сармояси асосида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб берди. Туркиялик тележурналист вилоятимиздаги янги ишлаб чиқариш корхоналари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, тарихий масканларида бўлиб махсус теледастур тайёрлашни режалаштирган.







   Хоразм  вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий