Click to listen highlighted text!

Кексаларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилди

Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар ва фаол ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.


    “Инсон қадри учун” ғояси асосида ташкил қилинган мазкур учрашувга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари, 2-жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда меҳнат фронтида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган элдошларимизнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди. Тадбирда намойиш қилинган Ватан озодлиги йўлида курашган, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган Хоразмнинг фидойи фарзандлари ҳақидаги фильмлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Фахрийларнинг ёшлик йилларини эсга солувчи  мумтоз қўшиқлар ижро этилиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. 







Нуроний отахонлар, пиру-бадавлат онахонларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилиб  эсдалик совғалари топширилди. Муборак Рамазон ойидаги ширин дийдор онлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бахш этди.









Хоразм  вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий