Иброҳим отанинг ташаббуси
Ҳазорасп туманида яшовчи Иброҳим Қурбонов нафақада бўлсада тиниб-тинчимас, изланувчан ва ташаббускор инсон. У бундан икки йил муқаддам 72 ёшида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Кекса олим ўз томорқасида хон нашватиси, Ҳазорасп олмаси, ўрик, анор, бодом, шафтоли каби дарахтларнинг ноёб турларини парваришлаб келади.
Юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда доим фаол бўлган отахон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ҳам ўзига хос ташаббус билан чиқди: маҳалла ҳудудига 74 ёшига мос қилиб 74 туп дарахт кўчатларини ўтқазди. Иброҳим отанинг бу ташаббусини ҳазорасплик фахрийлар қўллаб-қувватлаб кўчат экиш тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш