Click to listen highlighted text!

Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилишида жамоат жойларида реклама воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди

Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилишида жамоат жойларида реклама воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.



Йиғилишда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари,  шаҳар ва туман  ҳокимларининг давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчилари, матбуот котиблари, монополияга қарши курашиш бошқармаси вакиллари, хусусий тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Йиғилишда ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчалари чорраҳасида жойлашган LED мониторга порнографик мазмундаги лавҳанинг жойлаштирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур ҳолат бўйича айбдорлар аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида ахборот берилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев ва бошқа сўзга чиққанлар миллий маънавиятимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ғояларга қарши кураш, уруш, зўравонлик, гиёҳванд моддалар ва беҳаёликни тарғиб этувчи материалларни тарқатганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни таъминлаш масалалари хусусида тўхталдилар.

        Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий